No Image

14 Ешгача нафака пули канча

СОДЕРЖАНИЕ
576 просмотров
12 декабря 2019

Bolali oilalarning 17 foizigagina nafaqa beriladi. Barcha bolalar uchun nafaqa berilishi ularning rivojlanishiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi, deya taklif kiritdi YUNISEF.

BMTning Bolalar jamg‘armasi (YUNISEF) 1 fevral kuni Toshkentda bo‘lib o‘tgan tadbirda 2034 yilgacha O‘zbekistondagi barcha voyaga yetmagan bolalarni nafaqa bilan qamrab olish taklif qilindi. Tadbir «Yuksalish» Ijtimoiy harakati bilan hamkorlikda tashkil etildi.

O‘zbekiston ijtimoiy himoya uchun YAIMning 9,7 foizini ajratadi. Biroq aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlami muntazam ijtimoiy yordam olayotgani yo‘q. Kam ta’minlangan oilalarning o‘rtacha nafaqa olish davomiyligi 4,7 oyni tashkil etmoqda.

Faqatgina 17 foiz bolali oilalar farzandlarini parvarishlash uchun nafaqa olmoqda. Nafaqalar umumiy qashshoqlik darajasini kamaytirishga ijobiy ta’sir ko‘rsatmayapti. Ijtimoiy yordamga muhtoj aholi qatlamida 15 yoshgacha bo‘lgan bolalar soni kattalarga nisbatan 1,5 barobar ko‘proq.

Bolalar qashshoqligi oilalarda yashayotgan keksalar nafaqasi hisobiga yengillashtirmoqda.

YUNISEF tomonidan o‘tkazilgan ijtimoiy himoya tizimlari tahlillari aholining faqatgina 1 foizi daromadi oyiga 1,6 mln so‘mni tashkil etishini ko‘rsatdi. 76 foiz aholining kunlik xarajatlari 15,7 ming so‘mdan kamroq. Qashshoqlik chegarasida yashayotgan odamlarning yarmiga yaqini ijtimoiy yordam olmaydi.

Kam ta’minlangan oilalar farzandlari kelajagi uchun zarur bo‘lgan kasbiy va oliy ta’lim olishlarini ta’minlashda qiyinchiliklarga duch kelmoqda. 12 foiz iqtisodiy faol aholi ish bilan ta’minlanmagan. Bu yoshlarning ish beruvchilar tomonidan qo‘yilgan bilim va malakalarga ega emasligi bilan bog‘liq. Natijada migratsiya darajasi ortib bormoqda, deya ta’kidladi YUNISEFning ijtimoiy himoya bo‘yicha xalqaro eksperti Stiven Kidd.

Shu munosabat bilan YUNISEF O‘zbekiston uchun 2 yoshgacha bo‘lgan barcha bolalar uchun 150 ming miqdorida oylik nafaqa tayinlashni taklif qildi.

Tashkilot hisob-kitoblariga ko‘ra, bolalar nafaqalarini to‘lash tizimini bosqichma-bosqich isloh qilish boshlang‘ich bosqichda moliyaviy xarajatlarni ko‘paytirishni talab qilmaydi. Istiqbolda esa har yili YAIMning 0,05 foizi miqdorida oshirishni taqozo etadi xolos. Bu bilan 2030 yilda 14 yoshgacha bo‘lgan, 2034 yilda 18 yoshgacha bo‘lgan barcha bolalarni nafaqa bilan qamrab olishga zamin yaratiladi.

Nogironligi bo‘lgan bolalar nafaqa tizimini isloh qilish uchun qo‘shimcha izlanishlar olib borilishi lozim. Bugungi kunda nogironlikning og‘ir shakllariga ega 3−17 yoshdagi bolalarning faqatgina 48 foizi ko‘mak oladi.

Читайте также:  Пандус для разгрузки товара

«Bolalarni nafaqalar bilan qamrab olish kelgusida salbiy iqtisodiy oqibatlar xavfini kamaytiradi», — dedi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi vakili Rafael Klivleyev.

Ўзбекистонда “Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартишлар киритилди.

Норма.уз Интернет газетаси хабар қилишича, 21 сентябрдан бошлаб жорий этилган янги тартибга биноан ишламайдиган оналар ойлик нафақа олиш учун шу пайтгача бўлганидай оиласи аъзоларининг сўнгги 12 ой давомидаги даромадлари тўғрисида эмас, балки сўнгги 3 ойдаги даромадлари тўғрисида маълумотнома топширишлари лозим.

21 сентябргача тартиб қандай бўлганини Бухоро ва Тошкентдаги икки маҳалла оқсоқолидан суриштирдик.

Боласи иккига кирмаган аёл нафақа олиши учун унинг эри ишлаши шарт

Бу гапни саволларимизга жавоб берган Буҳоро шаҳридаги маҳаллалардан бирининг фуқаролар йиғини раисидан айтди. Шахси сир қолишини истаган суҳбатдошимиз ўзи етакчилик қиладиган маҳаллада икки ёшгача боласи бор аёлларнинг аниқ сонини билмаслиги, лекин уларнинг 12 нафари нафақа олишини айтади.

– Менда маълумот йўқ. Чунки бизлар қоғозларни оламиз. Ўша айтилган қоғзолар бўйича ҳозирча менга 12та мурожаат қилаяпти.

Озодлик: Нафақа олиш учун сизга қанақа қошғоз кўрсатишлари керак?

– Биринчи навбатда ўзи икки ëшгача онаси бўйича иш жойидан маълумот сўрамаймиз. Чунки бола тарбияси билан банд. Лекин отаси албатта ишлаши керак. Унинг бир йиллик иш ҳақи керак. Ундан кейин бизлар энг асосий талаб қиладиганимиз пенсионний фонд бўйича ишлаб ўтирган жойидан пенсионний книжка очилади уларга. Ана ўшанинг асл нусхаси ëки копиясини талаб қиламиз. Кейин отасининг бир йиллик иш ҳақини талаб қиламиз. Агар онаси ишлаган бўлса, то декретнийгача иш ҳақларини талаб қиламиз. Агар иш ҳақи мезонларига жавоб берса бўлади. Ана шу гаплар.

Озодлик: Эри ишламасачи?

– Ишламаса, биз қабул қилмаймиз. Ишлаш керак. Отаси ишламаса бўлмайди.

Озодлик: Иш топа олмасачи?

– Иш жойларини таклиф қилмаиз. Бизда иш жойлар бор, дейди Бухоро шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси.

Читайте также:  Не готов к уроку физкультуры

Боласи иккига кирмаган аёл 108 минг сўм нафақа олади

Бу маълумотни Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раисидан сўраб билдик.

Озодлик: Сизнинг маҳаллангизда қанча нафақахўр бор?

– Болалар пули оладиганми?

Озодлик: Ҳа.

– Ҳозир камайиб кетган. 22та 18 ëшгача.

Озодлик: 18 ëшмас, боласи иккига кирмаган оналар.

Озодлик: Бу ҳам камайиб кетдими?

– Ҳозир биттами иккитами ҳужжат йиғдик шекилли.

Озодлик: Нима учун камайиб кетди?

– Асосий сабаби ҳозир оиланинг бюджетини ҳисобладик. Хонадон бюджетини ҳисоблайдиган бўлиб қолган. Хонадонда нечта одам бўлса, шунинг бюджетини, ойлигини ҳисоблайдиган бўлгандан бери у ошиб кетди. Шунинг учун бермайдиган бўлаяпти.

Озодлик: Оиланинг бюджетини ҳисобларди деганингиз нима деганингиз у?

– Эр-хотиннинг ойлигини ҳисоблаб ўртача мезон чиқарарди. Ҳозир буваси, бувиси, бирга турадиган укаси ëки уйда ишламайдиган 18дан ошга одам бўлса, шуларга икки энг кам иш ҳақи қилиб белгилаб шунақа қилиб ҳисоблаб чиқараяпти.

Озодлик: Боласи икки ëшга кирмаган ишламайдиган оналар қанча нафақа олишади?

– 108 минг. Кам таъминланган ҳам шунақа.

Озодлик: Ҳамма бир хил 108 минг оладими ëки ками 108 мингми?

– Бир хил, дейди Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси.

Норма.узга кўра, 21 сентябрдан бошлаб кучга кирган тартиб бўйича нафақа берилиши учун оила умумий даромади унинг аъзоларига бўлинганида ҳар бир аъзонинг даромади энг кам иш ҳақи (энг кам 1 иш ҳақи =$26,7) нинг 1,5 бараваридан ортиб кетмаслиги керак.

Икки маҳалла оқсоқоли билан ўтказилган савол-жавобдан нафақа бериш-бермаслик масаласини ҳал қилиш ҳуқуқи маҳалла қўмиталарига бериб қўйилгани аён бўлди.

Бу ҳуқуқдан эса, маҳалла оқсоқоллари юқоридан берилган топшириқни бажаришда ҳам фойдаланишмоқда.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўктам Пардаев пахта теримига чиқмаётган аёлларнинг боласи учун оладиган нафақа пуллари қирқиб ташланаётгани тўғрисида куни кеча хабар қилар экан,

– Нафақа олаëтган аëлларга маҳалла раислари “агар пахтага бирорта одам чиқармасанг, пособие пулинг берилмайди”, деб огоҳлантириб юрибди. “Агар ўзинг чиқа олмасанг, ўрнингга бирорта одам қўй ëки бирор жойдан одам топиб келиб тўлаб бўлса ҳам чиқар. Кейин пособиенгни чиқариб берамиз”, деган огоҳлантиришлар бўлаяпти, деган эди.

Читайте также:  Семипалатинск 22 в ч 77191

"Онамнинг ҳовлисида оилам билан яшаймиз. Турмуш ўртоғим Россияда ишлаб топган пулига “Матиз” автомобилини сотиб олган. Шу билан кира қилади. Топган пулига “қора” қозонимиз қайнайди. Мен ишламайман. “Маҳалла” фуқаролар йиғинидан фарзандим учун 2 ёшгача бериладиган бола пули беришларини сўрасам, енгил автомобили борларга бола пули берилмайди, дейишяпти. Ҳақиқатдан шундайми? Ахир уй-жойимиз йўқ, уч нафар фарзандимиз бор-ку.

Раъно Жўрабоева, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри.

Айбек ГАНИБОЕВ, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳуқуқшуноси:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида "14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш хақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланиши", 22-бандида "Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
  • мулкий даромадлар;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
  • чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
  • пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдамдан ташқари);
  • шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар" белгиланган.

Ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссиянинг қарорига асосан тайинланади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тўланади.

Комментировать
576 просмотров
Комментариев нет, будьте первым кто его оставит

Это интересно
No Image Советы юриста
0 комментариев
No Image Советы юриста
0 комментариев
No Image Советы юриста
0 комментариев
No Image Советы юриста
0 комментариев
Adblock detector